Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Проректорлар ва директор ўринбосарлари инновацион менежментни ўрганишмоқда

30.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

29 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Инновацион менежмент” ўқув тренинги ўз ишини бошлади. Тошкент Халқаро Вестминстер университетида бўлаётган тренингда олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновация масалалари бўйича проректорлари, илмий-тадқиқот муассасалари директор ўринбосарлари иштирок этишмоқда. Тадбирни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосарлари Азимжон Назаров ва Йўлбарсхон Мансуров очиб бердилар.

521 фуқаро тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклади

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида «Солиқ қарзининг пайдо бўлиш сабаблари, тўловларнинг амалга оширилишида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари» мавзуида семинар ўтказилди.

Туркия компанияси Ўзбекистонда замонавий спорт иншооатларини бунёд этади

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юртимизда қуриладиган спорт объектларининг жаҳон андозаларига мослигини таъминлаш ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида қатор халқаро компаниялар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Андижон вилоятида 377 фуқаро тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклади

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони банкрот бўлган ёки солиқларни вақтида тўлай олмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта тиклаш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти сарҳисоб қилинди

30.10.2018ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Гулистон шаҳридаги «Ёшлар» марказида Сирдарё вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевлар иштирок этишиб, вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг 5 йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди.

Ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар самарали бўлмоқда

30.10.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва уни кенгайтирган ҳолда кўпроқ даромад орттириш учун барча шароит ва имкониятлар етарли.

Ўзбекистон — Қозоғистон: Икки давлат истеъмолчилари ташкилоти меморандум имзолади

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқаро истеъмолчилар ташкилотлари конфедерацияси ва Қозоғистон Истеъмолчилар миллий лигаси бошқаруви билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Наманган вилоятида тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратилди

30.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган режага асосан, жорий йилда синов ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантириш дастури ижроси юзасидан “Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси метрология бўлимига РСТ-200 кучланиш ва ток-трансформаторларни қиёслаш ускунаси харид қилинди.

Адлия вазирлиги ижтимоий видео ва аудиороликларни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилади

30.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Advice.uz” Ягона ахборот портали” лойиҳаси доирасида ижтимоий видео ва аудиороликларнинг ижодий концепциясини ишлаб чиқиш, суратга олиш/ёзиб олиш ва уни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш бўйича танлов эълон қилади. 

“Меҳргон” – қут-барака байрами

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг узоқни кўзлаб олиб бораётган халқпарвар сиёсати туфайли кейинги йилларда халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланди. 

Германия Бундестаги вакиллари Бухорода

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Германия Бундестагининг “ГФР – Марказий Осиё» парламент гуруҳи раиси М.Грунд бошчилигидаги делегацияси 29 октябрь куни Бухоро вилоятида бўлди. 

Хоразмлик мактаб ўқувчиларига 20 млн. сўмлик бадиий китоблар тақдим этилди

29.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ва MFond қўллаб-қувватлашида “Sharq Ayoli” ХАЖФ ташаббуси билан Хоразм вилояти Шовот туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида хайрия акцияси ўтказилди. Акция доирасида мактаб ўқувчилари учун умумий нархи 20 миллион сўм бўлган 250 дона рус адабиёти китоблари тақдим этилди.

Тадбиркорларга яна бир имконият

29.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Парламентлараро ҳамкорлик — халқаро муносабатлар ривожида муҳим омил

29.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Халқаро муносабатларни ривожлантиришда парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланди

24.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳукумат қарори билан "Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Адлия вазирлиги: тизим ходимлари ўз фаолиятида ҳалоллик ва шаффофликка амал қилиши керак

29.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

27 октябрь куни Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2018 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Тошкент шаҳридаги вазирликлараро маслаҳатлашувлар тўғрисида

29.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон – Россия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига биноан 2018 йилнинг 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташқи сиёсатни ахборот билан таъминлаш ва ОАВ билан ишлаш масалалари бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Жамоат транспортини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди

29.10.2018ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жамоат транспортини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази – Шанхай ижтимоий фанлар академияси: ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар

26.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Шу кунларда “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари “Бир макон, бир йўл: Евроосиёда барқарорлик ва фаровонлик” учинчи Шанхай халқаро форумида иштирок этмоқда.