Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тўлақонли бажарилиши лозим
2018-11-01 | Жамият
Маданият вазирлиги мажлислар залида бошқарув аппарати ходимлари билан биргаликда барча тизим ташкилотлари, айниқса мусиқа ва санъат мактаблари, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги маълумотлари таҳлил ва муҳокама қилинди, вазир топшириғига асосан барча тизим ташкилотларини яна бир бор тайёргарлик ҳолатларини Ишчи гуруҳ шакллантирилган ҳолда, биттама-битта кўздан кечириш буюрилди.
Ушбу назорат Ишчи гуруҳи жойларда бўлиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиши ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўриб чиқиши белгилаб берилди. Хусусан, муассасаларнинг иситиш тизимининг ҳолати, кўмир маҳсулотининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги, яроқсиз дераза ойналарини янгиларига алмаштириш ва бошқа масалалар ўз вақтида бажарилиши таъкидланди. Республика бўйлаб ҳудудларнинг назорати вазир ва унинг ўринбосарлари ўртасида тақсимланиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги