Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Талабалар кубоги” турнири бўлиб ўтмоқда

2018-10-31 | Жамият

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини доирасида “Талабалар кубоги” турнири ўтказилмоқда.

2018 йил 29 октябрь куни Самарқанд шаҳрида турнирнинг илк минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан жами 18 та олий таълим муассасаси жамоалари иштирок этди.

Минтақавий саралаш босқичида қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритди:
1-ўрин - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;
2-ўрин - Самарқанд ветеринария медитсинаси институти;
3-ўрин - Самарқанд давлат университети.

Минтақавий саралаш босқичлари 31 октябрь куни Бухоро, 2 ноябрь - Фарғона ва 4 ноябрда Тошкент шаҳрида давом этади.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этади.

“Талабалар кубоги” турнирининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоа Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтадиган бир ҳафталик ўқув-семинарида иштирок этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться