Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати такомиллаштирилди

2018-11-02 | Жамият

Барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилгандир.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органларида ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, тизимнинг турли соҳаларида инновацион янгиликлар татбиқ этилмоқда. Шунингдек, тизимнинг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш учун замон талабларига мос равишда самарали ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари томонидан кўрилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳамда юзага келган вазият ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилишнинг амалий тизимини яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди ва унга асосан Ички ишлар вазирлигида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳамда ҳудудий тизимлар, тармоқ хизматлари ва таълим муассасаларида матбуот гуруҳлари ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ бошқармага ички ишлар органлари фаолиятини ахборот кузатуви ишларини мувофиқлаштириш, улар мансабдор шахсларининг фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ва брифингларини, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотларини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида аҳолига ўз вақтида ва ишончли ахборот етказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий ички ишлар органларининг матбуот хизматлари фаолиятига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш, уларни республиканинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатишларини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи материалларини туну-кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш, нотўғри хабар ёки ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдириш, вазирлик расмий веб-сайтининг самарали фаолиятини ташкил этиш, унга доимий равишда ахборот материалларини жойлаш ҳамда ички ишлар органлари таркибий бўлинмаларининг веб-ресурсларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш асосий вазифалари юкланди ҳамда Бошқарма бошлиғи лавозимига кўра, бир вақтнинг ўзида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби ҳисобланиши белгиланди.

Шунингдек, Бошқарма ҳузурида Медиа марказ ташкил этилди ва унинг фаолиятида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳақида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиш бўйича медиалойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш, уларни бажаришда ҳамкорлик ўрнатиш, мамлакатдаги криминал вазият, ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида нотўғри ва бошқа ахборотлар тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида телеканалларда ўз вақтида, кенг ва ишончли объектив баҳо бериш, ички ишлар органлари мансабдор ходимларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини амалга оширишда кўмаклашиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг муҳим масалаларини ва фуқароларнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш йўналишлари белгилаб берилди.

Қарор асосида Вазирликнинг «Postda» - «На посту» газеталари ва «Qalqon» - «Щит» журналлари бирлашган таҳририяти» давлат унитар корхонасининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди. Бугунги кунда мухлислар талабидан келиб чиқиб, «Postda» газетаси ҳафтада икки маротаба чоп этилмоқда. Газета ва журнал саҳифаларида соҳага оид материаллардан ташқари, энг сара хориж детективлари, чет эл ва ўзбек адибларининг ҳикояларидан намуналар, бошқотирмалар бериб борилмоқда. Ҳуқуқий мавзуларда газетхонларни қизиқтирган саволларга малакали ҳуқуқшунослар жавоб қайтармоқдалар.     

Вазирликнинг матбуот йўналишдаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ички ишлар органлари матбуот хизматларининг республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишини назарда тутувчи қўшма қарор қабул қилинди. Бугунги кунда қўшма қарор асосида ҳамкорликдаги ишлар тўғри йўлга қўйилгани боис, телевидение, радио, босма нашрлар ва ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларига оид материаллар мунтазам ёритиб борилмоқда.

Бундан ташқари, республика ички ишлар органлари фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқлардаги www.iiv.uz ҳаволали расмий веб-сайтда, телеграмм каналида https://t.me/iivuz ёки @iivuz, фейсбук саҳифасида https://www.facebook.com/ IIVUZ/ ёки fb.me/IIVUZ манзилларида танишиш имконияти мавжуд. Кунлик воқеа ва ҳодисалар, тизимдаги янгиликлар, ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳар куни жойлаштириб борилмоқда. Бундан ташқари сайтнинг жиноят содир этиб қидирувда бўлган ва бедарак йўқолган шахслар ҳақидаги фотосуратли маълумотлари доимий янгилаб борилади. Турли шов-шувларга барҳам бериш, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга нисбатан фуқароларга асосли хабарларни тақдим этиш мақсадида, вазирлик веб-сайтида расмий маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Мисол тариқасида ижтимоий тармоқларда тарқатилган қуйидаги ҳолатни кўрсатишимиз мумкин. Тарқатилган маълумотда Олмалиқ шаҳрида майор унвонидаги ходим гўёки маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилганлиги айтилади. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, текширилганда уч нафар ўспирин ёшлар маст ҳолатда жамоат тартибини бузганликлари учун аҳоли шу ҳудудда яшаётган майор унвонидаги ходимни уйига кириб, ундан ёрдам сўраганликлари учун воқеа жойига келгани, кўпчиликни ташкил қилган безорилар майорни ҳам урмоқчи бўлгани, унинг қўлини қайириб ҳақорат қилганликлари аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича прокуратура томонидан безориларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Албатта, асл ҳолат ҳақида ИИВнинг расмий веб-сайтида маълумот берилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида мунтазам ҳисобот бериб бориши тизимини, қилинган ишларга баҳо беришнинг аниқ мезонларини, шунингдек уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш йўналиши белгилаб берилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари томонидан ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботлари, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳисоботлари ҳамда ҳар ойда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиқларининг ҳисоботлари эшитиш тартиби ўрнатилди. Албатта, ҳисоботлар ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилиб борилмоқда.

Шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олишда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туну-кун хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, уларга имтиёзли кредит асосида тантанали равишда автомашиналар топширилиши, фаолият олиб бораётган ҳудудларидан хизмат уйлари ажратилиши ҳам вазирлик ва қуйи тизимлардаги матбуот йўналиши ходимлари томонидан махсус кўрсатувлар орқали мунтазам намойиш этилди. Босма ва интернет нашрларида тадбирлар ҳақида маълумотлар бериб борилди.

Республикамизда жиноятчиликнинг ҳолати ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида, ҳар чорак якуни бўйича бошқарма томонидан таҳлилий ахборот тайёрланиб, телевидения, радио, газета ва ижтимоий тармоқларда ёритилмоқда.

Бугунги кунда Ички ишлар вазири раҳбарлигида ички ишлар органларида инновацион ғоялар ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Барча хизматлар замонавий техника воситалари билан таъминланмоқда. Республикамизга келаётган туристлар ва ички туризм хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардан бўлганлиги учун туристлар сайр қиладиган ҳудудлар тўлиқ видеокамералар билан таъминланди. Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан кучайтирилган режимда куну тун хизмат ташкил қилинган. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ходимлари томонидан ҳам аҳолига онлайн тарзда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида инновацион ғоялар ҳаётга татбиқ этилиб, ундан унумли фойдаланиш ўз натижасини бермоқда. Тошкент шаҳридаги кўп қаватли биноларга ва телеминорага 14 та видеокамера ўрнатилиб, шаҳардаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши тўла назоратга олинди. 20 дан ортиқ ҳолатда «101» телефонига хабар тушмасдан туриб камера орқали аниқланган ёнғин ҳудудларига ўт ўчириш экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этдилар. Тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида ёнғиннинг қўшни ҳудудларга ўтиши олди олинди ва фуқароларимизнинг ҳаётлари ва мулклари оловдан сақлаб қолинди. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида ёнғинлар ҳақида маълумотларни қабул қилиш, ёнғин жойига куч ва воситаларни автоматлаштирилган тартибда жалб қилиш масалаларини ҳал қилувчи дастурий таъминот ўрнатилди. Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятларида эса тест режимда фаолият бошлади. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида атрофни кузатувчи юқори сезгирликка эга бўлган камералар ўрнатилиб, содир бўлган ёнғинларни онлайн равишда аниқлаш ва кўриш имконияти яратилди. Барча инновацион янгиликлар ҳақида марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб келинмоқда.    

Маълумки, ҳар йили 27 июнь мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Ички ишлар вазирлигида хизмат қилаётган ходимларнинг “Ички ишлар органлари матбуот хизматининг энг фаол ходими” кўрик-танлови ўтказилди. Иш фаолиятида юқори натижаларга эришган, тизимда амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритишга муносиб ҳиссасини қўшган ходимлар Ички ишлар вазирининг буйруғи билан “Кўрик танловнинг барча талаблари бўйича фаоллиги” учун I, II, III даражали диплом ҳамда “Энг яхши телевидение материали учун”, “Энг яхши радио материали учун”, “Энг яхши матбуот материали учун”, “Энг яхши интернет материали учун”, “Энг яхши фотосурат учун”, “Энг яхши видеомонтаж учун”, “Энг яхши видеотасвир учун” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритган танлов иштирокчилари Вазирликнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, “25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни”ни кенг нишонлаш учун ташкил этилган байрам тадбирида намойиш этиш учун бошқарма Медиа маркази томонидан тайёрланган видеороликлардан фойдаланилди. Касб кунига бағишлаб тайёрланган видеороликлар телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилди.      

Тизимнинг матбуот йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли хизматларини жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш билан бирга ҳуқуқбузарликларнинг ва турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишда ҳушёрлигини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Албатта, ушбу амалга оширилаётган барча ишлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться