Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси Душанбедаги мажлисда иштирок этди
2018-10-31 | Жамият
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси жорий йил 25 октябрда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгаши XV мажлисида иштирок этди.
Мажлисда МДҲга аъзо мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, аъзо давлатлар қонунчилигига хилоф равишда савдо-сотиқ билан шуғулланаётган веб-сайтларга тўсиқ қўйиш, контрафакт ва сохта маҳсулотларга қарши кураш усулларидан бири сифатида мавжуд талаблар бузилаётган ҳоллар учун савдо-сотиқ “айланмасини жаримага тортиш”, истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш ишини ташкил қилиш, кенгашнинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган режасини тасдиқлаш сингари масалалар кўриб чиқилди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Манба: ЎзА