Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Электр энергияси учун янги тарифлар
2018-11-02 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида“ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан “Ўзбекенерго” АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 2018 йил 14 мартдаги 19-03-22-06-ЎзР-67-2018 сонли | |||||||||
ПРEЙСКУРАНТИ | |||||||||
Гуруҳ | Номи |
Нархи |
|||||||
2018 йил 16 ноябрдан | 2019 йил 1 июндан | ||||||||
I гуруҳ | Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно | 331,00 | 370,00 | ||||||
II гуруҳ | Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари | 331,00 | 370,00 | ||||||
III гуруҳ | Маиший истеъмолчилар | 250,00 | 280,00 | ||||||
Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун | 125,00 | 140,00 | |||||||
IV гуруҳ | И ва ИИ тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланилган электр энергияси учун | 350,00 | 392,00 | ||||||
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-сонли ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматларни кўрсатувчи истеъмолчилар учун | 365,00 | 409,00 | |||||||
Изоҳ: | |||||||||
1. | Ушбу тарифлар 1 кВт соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида“ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ 2018 йил 12 январь 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидасига асосан ўрнатилган. |
||||||||
2. | Ушбу реестр кучга кириши билан 2018 йил 14 мартдан амал қилган 19-03-22-06-ЎзР-6-2018 сонли Реестри ўз кучини йўқотади |
Манба: "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти