Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Аксилтеррор бошқармаси делегациясининг ташрифи

2018-11-03 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари – БМТ Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ ва ТИВ масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Суҳбат давомида қайд этилганидек, томонлар ўртасидаги ушбу мулоқот жорий йилда Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасидаги муҳокамаларнинг мантиқий давоми.

Ўз навбатида В.Воронков, самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб, бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кўламли ислоҳотлар нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунёда ҳам улкан аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Меҳмонлар ўн йиллар давомида қуролли тўқнашувлар давом этиб келаётган қўшни Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш борасида Ўзбекистон Республикасининг ташаббусига алоҳида урғу бердилар.

Суҳбат жараёнида террористик ташкилотлар аъзолари томонидан ёшларни ўз сафларига ёллашга уриниш ҳолатларига қарши кураш, кибертерроризм, ноқонуний миграция ва аҳоли ўртасида профилактик ишларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться