Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахт туманларида «Ташаббус — 2019» кўрик танлови ўтказилмоқда

2019-05-06 | Жамият

Тошкетлик тадбиркорлар томонидан қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётгани сизга қизиқми, ҳунармандларнинг янги ва ўзига хос услубдаги ижод маҳсулларичи, пойтахтимизда амалга оширилаётган бизнес лойиҳаларига ҳам бефарқ бўлмасангиз керак? Шундай бўлса айни кунларда шаҳримиз туманларида ўтказилаётган «Ташаббус — 2019» кўрик танловининг туман босқичлари тадбирларида иштирок этинг.

Тошкент шаҳрида «Ташаббус — 2019» кўрик танловининг туман босқичлари 1-7 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Бугунгача танловнинг дастлабки босқичлари Юнусобод, Шайхонтоҳур, Сергели, Миробод, Яккасарой, Чилонзор, Яшнобод, Учтепа ва Олмазор туманларида бўлиб ўтди. Уларда иштирок этган табиркор ва ҳунармандлар орасидан “Саноат соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркор”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” каби номинацияларнинг ғолиблари аниқланди. Танловнинг Мирзо Улуғбек туман босқичи 7 май куни “Саёҳат” тўйхонасида бўлиб ўтади. Тошкент шаҳар босқичи эса 12 июнда “Ёшлар ижод саройи”да ўтказилади.

“Ташаббус — 2019”нинг илғор ташаббуслари сизга ҳам қизиқ бўлса, ушбу тадбирларда иштирок этинг.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться