Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ делегациясининг "Ўзстандарт" агентлигига ташрифи

2019-05-07 | Жамият

АҚШ Савдо Вазирлиги қошидаги Тижорат Ҳуқуқларини Ривожлантириш Дастурининг (CЛДП) Халқаро Адвокатлар маслаҳатчиси М.Кофилд бошчилигидаги АҚШ делегацияси "Ўзстандарт" агентлигига  ташриф буюрди.

Учрашувда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ (ТИФА) ҳукуматлари ўртасида божхона, стандартлар, санитария ва фитосанитария чоралари ва интеллектуал мулк бўйича тузилган ишчи гуруҳларининг режаларини муҳокама қилинди.

CЛДП  лойиҳасининг долзарблиги савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, табиий ва энергетик ресурсларнинг барча турларини тежаш, ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштириш ва маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқиш учун халқаро стандартларни қўллашга қаратилган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг апрел ойида  «Ўзстандарт» агентлиги ва  АҚШнинг ASTM International ташкилот икки томонлама битим имзоланди. Ушбу ҳамкорлик Республикамиздаги корхоналарга ASTM International ташкилотининг 13000 мингдан зиёд стандартларини бепул олиш ва техник қўмиталарда қатнашиш имконини берди.

АҚШ делегациясига «Ўзстандарт» агентлиги вакиллари томонидан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Ушбу янги ислохотлар замирида, халқаро стандартларига мос келадиган сифат инфратузилмасини яратиш, ишлаб чиқарилаётган махсулотлари жаҳон бозорида салоҳиятини ошириш, инновацияларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш учун кенг имкониятларни яратилиши қайд этилди..

Тошкентда бир қатор тренинг ва амалий семинарлар ўтказиш, шунингдек, Америка миллий стандартлар институти  билан  хамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамланишига умид билдирилди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться