Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Уруш фахрийларига Президентимиз табриги ва пул мукофоти топширилди

2019-05-06 | Жамият

Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган уруш фахрийларига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табриги ва пул мукофоти тантанали топширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ амалга оширилаётган бундай саховат тадбирларидан нуронийлар мамнун.

Айниқса, ҳар бир уруш қатнашчиси учун уларнинг хоҳиш иродасига кўра, кимнингдир қизини, набирасини ёки келинини, шундай кишиси бўлмаганларга патронаж ҳамширасини бошқа юмушлардан озод қилган ҳолда, меҳнат бошқармаси томонидан ойлик маош белгиланган ҳолда, қонуний равишда уруш фахрийларининг қарови учун бириктирилгани уларнинг бир қувончига ўн қувонч қўшди.

– Қўлимга қурол олиб, урушга кирганимда 17 ёшли йигит эдим, – дейди 95 ёшли Бақо ота. – Э, шу ёшимда аёвсиз жангларда қандай даҳшатларни кўрмадим. Урушда аввало ота-онам, яқинларим, қишлоғимни кўз олдимга келтирар эдим. Яратганга шукр, бизга шундай дориломон кунларни кўриш насиб этди. Илоҳим, тинчлигимизга кўз тегмасин, ер юзида уруш бўлмасин!

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар ва фаол ёшлар иштирокида Когон туманидаги “Туткунда” қишлоғида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бақо Файзиевнинг хонадонида бўлиб, Президентимиз томонидан йўлланган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Бир марталик пул мукофоти, маиший техникалар, юмшоқ мебеллар тўплами ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширди.

Маълумотларга кўра, вилоятда бугун 49 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Уларнинг уйи таъмирлаб бериляпти. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан эҳтиёжмандлар ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламалари билан таъминланмоқда.

Шу куни вилоят раҳбари Когон шаҳри, Когон ва Қоровулбозор туманларида яшаётган яна 7 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонида бўлиб, байрам билан қутлади. Уларга ҳам Юртбошимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Пул мукофотлари ва совға-саломлар улашди.

Вилоятдаги барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президентимизнинг 7,5 миллион, вилоят ҳокимининг 1,5 миллион сўмлик пул мукофоти, туман, шаҳар ҳокимлари ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш маросимлари давом этмоқда.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться