Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қаҳрамонлар ҳамиша эъзозда, эътиборда
2019-05-06 | Жамият
4 май куни Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов бошчилигидаги бир гуруҳ вилоят фаоллари Янгиер шаҳри “Обод юрт” маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Семинов Алексей хонадонига ташриф буюриб, муҳтарам Президентимиз томонидан ажратилган 7,5 миллион сўм пул маблағи ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширишди.
Қаҳрамонимиз муҳтарам юртбошимиз томонидан уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган ҳурмат, берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, меҳмонлар Янгиер шаҳри “Темур Малик” маҳалласида истиқомат қилган мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган юртдошимиз Алишер Салимов хонадонига ташриф буюриб, вилоят ҳокимининг эсдалик совғаларини топширдилар.
Хонадон эгалари мана шундай улуғ кунларда фанзандини хотирлаб, кўрсатилган ҳурмат ва эътибордан мамнун бўлиб, муҳтарам Президентимизга ҳамда вилоят ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги