Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир ўтказилди
2019-05-06 | Жамият
4 май куни Алоқа тарихи музейида 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тантанали тақдирлаш маросими ташкил қилинди.
Тадбирни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков очди ва соҳада самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган 64 нафар ходимга “Моҳир алоқачи", “Фахрий ёрлиқ", “Ўз касбининг устаси" каби соҳанинг фахрий унвонларини топширди.
Вазир ўз нутқида қайд этганидек, мамлакатимизда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришга юксак эътибор қаратилмоқда. Иқтисодиёт соҳаларининг ривожи ҳам айни пайтда АКТ тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Бунда эса тўпланган тажрибаларни ҳамда замонавий илмий-техник ривожланишни уйғунлаштирган ҳолда, инфратузилмани ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга.
Тадбир доирасида музейдаги янги - “Соҳа фахрийлари" экпозициясининг очилиш маросими ҳам ўтказилди.
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати “Хабар" газетасининг 2019 йил 10 майдаги 18-сонида эълон қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги