Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик чоралари белгиланди

2019-05-06 | Жамият

Интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқ эгаларининг мутлақ ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддаси "Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш" номи остида жавобгарлик чоралари аниқ белгиланган ҳолда ўзгартирилган бўлса, шунингдек мазкур модда янги таҳрирдаги 1771 (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) ва 1772 (Ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузиш) моддалари билан тўлдирилди.

Мазкур киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан кўзланган асосий мақсад - бу мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ҳалол рақобат асосида ривожланишини таъминлаш ҳамда инвестисион муҳитни яхшилашдан иборатдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться