Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонда замонавий иш услублари

2019-05-08 | Жамият

Жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда Андижон вилояти ички ишлар органлари профилактика инспекторларига «Намунали ҳудуд» тажрибасини яратиш доирасида “Профинспектор” дастурий таъминоти ўрнатилган мобиль телефонлар топширилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тақдим этилган ушбу мобиль телефонлар орқали профилактика инспекторлари бириктирилган ҳудудни мониторинг қилиш, таҳлилий геоахборот тизими, статистикаси ва назоратини олиб бориш имкониятини беради.

Мазкур дастур орқали олиб борилаётган профилактик тадбирлар суратга туширилиб, овозлар ёзиб олинади. Шунингдек, ҳудудда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва содир этилган жиноятлар қайд этилиб, харита билан ишлаш, объектлар жойлашуви, категорияси ва координаталари тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади. Дастурнинг янги бир қулай томони жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахслар тўғрисида маълумотлар олиш мумкин, бундан ташқари автомобилларни давлат рақами белгилари орқали қидириш имкониятлари ҳам мавжуд. Бу янги инновацион тизим профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини оширишга, турли маълумотлар излаб хизмат ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолатларига чек қўяди. Энг асосийси, ҳужжатлар айланмасида бирмунча соддалаштириш ва электрон тизимга ўтишга ижобий таъсирини кўрсатади.

Шу билан бирга, Андижон шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида замонавий мобиль постлар ҳамда ташвиш қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди. Ҳозирда 4 та мобиль постлар шаҳарнинг аҳоли кўп тўпланадиган Янги шаҳар ҳудудидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Эски шаҳар ҳудудидаги Хотира ва Қадрлаш майдонларига ҳамда Мангулик ва Муқимий кўчаларига ўрнатилди. Ташкил қилинган мазкур постлар жамоат тартибини сақлашда ҳудудни назорат қилиб бориш орқали тегишли ташкилотларга тезкор хабар етказиш, шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат беришда катта қулайлик туғдиради. Постлар компьютер техникалари, радио ва телефон алоқаси, видеоназорат қурилмалари ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланган. Бу каби мобиль постларни шаҳарнинг бошқа аҳоли гавжум жойларига ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

Ушбу тадбир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда Андижон вилоятининг Андижон шаҳри ва Хўжаобод туманида “Намунали ҳудуд” тажрибасини яратиш доирасида амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться