Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Арнасой туманида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига Президент совғаси топширилди
2019-05-06 | Жамият
Инсоният тарихида олтмиш миллиондан зиёд одамларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон ўришида Ўзбекистондан бир ярим миллиондан зиёд ота-боболаримиз узоқ совуқ ўлкаларда Ватан озодлиги учун жанг қилишди.
Уларнинг сафида 39620 нафар жиззахнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан ғалабага ўз ҳиссаларини қушишди.
Бугун вилоятимизда қирқ мингга яқин иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 35 нафари ва 942 нафар уруш орти меҳнат фахрийлари эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 23 апрелида “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони асосида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан ҳозирда вилоятимизда умургузаронлик қилаётган 35 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тантанали тарзда Юртбошимизни табриклари, бир марталик етти миллион беш юзминг сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилмоқда.
Арнасой туманида бугунги кунда Иккинчи жаҳон ўришида иштирок этган фахрийлардан бир нафари 1924 йилда туғилган Ризаев Ҳамроқул бобо умургузаронлик қилмоқда.
Ҳамроқул бобога Президентмизнинг табриги ҳамда эсдалик совғаларини Жиззах вилоят ҳокимининг жамовт ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов топширди.
Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги