Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хориждаги ватандош аёл-қизларимизга ёрдам кўрсатилади

2022-07-05 | Жамият

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда “Ватандошлар” жамоат фонди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова хориждаги мигрант хотин-қизларимизга ўзаро кўмак кўрсатиш ва уларни ўз юртига қайтариш йўлида ҳамкорлик қилиш давр талаби эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Афзал Ирматов учрашувда билдирилган фикрларни қўллаб-қувватлади ва бу борада агентлик ҳамкорликка доимо тайёрлигини айтди. 

Шу билан бирга, “Ватандошлар” жамоат фонди бошқарув раиси Одилжон Сатторов чет элдаги  ўзбек аёл-қизларига молиявий томондан ёрдам кўрсатиш, узоқ ўлкаларда зўравонликка учраган ватандош хотин-қизларимизни ортга қайтариш борасида ўз таклифларини берди.

Учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Н.Усмонова

Манба: ЎзА

Поделиться