Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон–Германия бизнес форуми доирасида Германиялик ишбилармонлар билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди

2022-07-06 | Сиёсат

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгаши (ГУДС) 6 йиғилиши доирасидаги бизнес-форум бошланди.


Форум 5-6 июл кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу йиғилишдан асосий мақсад - олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича “Йўл хариталари”га киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиш ҳолатини муҳокама қилиш, мамлакатимизнинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, бизнесини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш, шунингдек, германиялик шериклар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга кўмаклашишдан иборат.
 
Ушбу форум очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, шунингдек, республика вазирлик раҳбарлари ва юқори лавозим вакиллари иштирок этди.
 
Форум доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов германиялик тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
 
Унда бир нечта муҳим масалалар, жумладан, Ўзбекистонда IT соҳасини янада ривожлантириш ва унга кўмаклашиш, мамлакатда IT экспорт ҳажмини ошириш, шунингдек, БПО марказлари фаолиятини кенгайтириш ва ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шу билан бирга, учрашувда мамлакатимиз иқтисодиётига Германиянинг сармоя, тажриба ва инновацион технологияларини жалб қилиш бўйича масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться