Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Лондонда ўтказилган дунёда диний эркинликни таъминлаш масалаларини ўрганишга бағишланган конференциясида иштирок этди

2022-07-08 | Сиёсат

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги делегация Лондонда бўлиб ўтаётган халқаро вазирлик конференциясида иштирок этди.

Конференция динлараро муносабатларнинг глобал ривожланиш тенденциясини аниқлаш ва бутун дунёда диний эркинликни таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга бағишланган.

Анжуманда 100 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 700 нафар вакил қатнашди.

Адлия вазирлигидан олинган маълумотга кўра, конференция доирасида Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё, Марказий Осиё, Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири, ташқи ишлар вазири ўринбосари Лорд Тариқ Аҳмад билан учрашди.

Учрашувда мазкур конференциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича асосий халқаро ҳужжатлар ғоялари тарафдори бўлган Ўзбекистон учун муҳимлигини таъкидланди, Лорд Тариқ Аҳмадга мамлакатимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Лорд Тариқ Аҳмад Буюк Британия Ўзбекистонда дин эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолашини таъкидлади. Ушбу соҳадаги холис ҳолат ҳақидаги долзарб маълумотларни мунтазам равишда алмашиш мақсадида Британия томонининг Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг диний муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Лорд Аҳмад Бирлашган Қироллик фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишнинг самарали ва ўз вақтида ташкил этилгани учун Ўзбекистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться