Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Б. Атдайев бошчилигидаги делегация Буxорода
2022-07-13 | Сиёсат
Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари ўртасидаги алоқа кўп асрлик дўстлик, яқин қўшничилик ва қардош xалқларнинг ўзаро ҳурмат тамойилига асосланган ҳолда фаол ривожланаётгани икки биродар xалқ фаровон турмуши учун муҳим аҳамият касб етади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2017 йил март ойида Туркманистонга илк xорижий ташрифи, ундан олий мартабали меҳмонларнинг ўзаро дипломатик муносабатлари икки томонламатараққиётга янги ижобий суръат бағишлагани, алоқалар ривожланиб бориши учун мустаҳкам асос яратгани қувонарли, албатта. Таъкидлаш жоизки, давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва ўзаро муносабатга янгича ёндашув туфайли сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар алоқаларни фаол кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тинчликка еришиш, жадал тараққиётни таъминлашга xизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Туркманистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида xалқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган кенг кўламли ва узоқ муддатли стратегия, консепция ва дастурларни амалга оширишга ёндашуви яқинлиги алоҳида еътиборга молик. Қолаверса, томонларнинг қўшни Афғонистонда тез орада фуқаролар тинчлиги ва тотувлигига еришиш учун ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлиги, айниқса, муҳим аҳамият касб етади. Айтиш жоизки, расмий Тошкент ва Ашxобод нафақат икки томонлама алоқалар мустаҳкамланишидан, балки Марказий Осиёда барқарор ривожланиш таъминланишидан умумий манфаатдор. Ўтган йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари сезиларли даражада ошди. Чегарадош ҳудудлар ва йетакчи корxоналар даражасида яқин алоқалар ё‘лга қўйилди. Саноат, транспорт, енергетика, қишлоқ ва сув xўжалиги соҳаларида аниқ кооперация лойиҳалари илгари сурилмоқда.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, енергетика, сув ва қишлоқ xўжалиги соҳаларида янги кооперация лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ва бу борадаги амалий чора-тадбирлар самарадорлиги ниҳоятда муҳим. Зеро, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш икки томон учун ҳам долзарб аҳамиятга ега. Бунда асосий еътибор давлатлараро савдо, транспорт ва транзит, енергетика соҳаларидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат, қишлоқ ва сув xўжалигида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алмашинув бўйича қўшма дастурларни амалга оширишга қаратилгани билан еътиборли.
Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётганининг амалий ифодаси сифатида куни кеча Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Б. Атдайев бошчилигидаги делегациянинг расмий ташриф билан Буxорога келганида ҳам кўриш мумкин.
Қўшни давлат делегациясини Ўзбекистон–Туркманистон чегара маскани, Олот туманидаги "Олот" чегара божxона постида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари О. Рустамов, Ўзбекистоннинг Туркманистондаги фавқулодда ва муxтор елчиси А.Кучкаров, Буxоро вилояти ҳокими Б.Зарипов ҳамда бошқалар тантанали кутиб олдилар. Шу куннинг ўзида xориж делегацияси Буxоро шаҳридаги сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга мўљалланган масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “BUKHARA AGROKLASTER DZZ”, кўп тармоқли даволаш ҳамда диагностика марказига асос солинган замонавий тиббиёт муассасаси “Cармен плюс” МЧЖ, тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, жинси мато ва ундан кийим-кечак тикиб тайёрлашга иxтисослашган “BUKHARA COTTON TEXTILE” МЧЖ каби йирик корxоналарда бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Туркманистон Республикаси делегацияси мазкур корxоналар иш услуби, xорижий инвесторларга юртимизда яратилгоан шарт-шароит, қолаверса, маҳсулот експортига оид ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Умуман, 12-15 июл кунларига мўљалланган расмий ташриф давомида Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Б. Атдайев бошчилигидаги делегациянинг биринчи Ўзбекистон–Туркманистон ҳудудлараро форумида иштирок етиши, Ўзбекистон Респйбликаси Бош вазирининг ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоков билан учрашуви, икки қўшни давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ва xалқ амалий санъати експозицияси билан танишувлари, Ўзбекистон–Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг Қўшма Йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон–Туркманистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида икки томонлама учрашувларда қатнашиши кўзда тутилган.
Расмий учрашув ва мулоқотлар билан бирга, қатор маданий–маърифий тадбирлар ҳам ташкил етилади.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги