Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун курашади
2022-07-08 | Спорт
Жорий йилнинг 28 июл – 8 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, шахмат беллашувларидан ташқари 2026 йилда ташкил этиладиган 45 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун тендер тадбирлари бўлиб ўтади.
Бугун пойтахтимизда жорий йилги олимпиада доирасидаги мусобақалар, шунингдек, 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун ўтказиладиган тендерда муносиб иштирок этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашадиган мутасаддилар, мусобақаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва делегатсия таркиби муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси шахмат оламидаги энг нуфузли мусобақа бўлиб, 1924 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. ФИДЕ бош ассамблеяси томонидан 2026 йилги олимпиада мезбонлиги учун эълон қилинган тендерда халқаро тоифадаги шахмат усталари, гроссмейстерлар диёри сифатида ватанимиз Ўзбекистон ҳам номзод сифатида иштирок этади. Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси 2026 йилги Бутунжаҳон олимпия ўйинлари мезбонлиги учун ўтказиладиган тендерда Ўзбекистон делегациясига омад тилайди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги