Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўмита раиси: ҳожиларимиз амалларни бажариш чоғида давлатимиз кўмагини ҳис қилиб турдилар

2022-07-13 | Жамият

Жорий йил 12 июль куни Макка шаҳрида “Ҳаж – 2022” делегацияси, ишчи гуруҳи, шифокорлар ва ошпазлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари қатнашдилар.

Дастлаб Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, бу йилги ҳаж амаллари мукаммал ва чиройли адо этилгани, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида бажарилганини алоҳида такидлади. Шунингдек, ушбу жараёнда хизмат қилган барча ишчи гуруҳ, элликбоши ва шифокорларнинг меҳнатларини алоҳида эътироф этдилар.

Сўнгра, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев аввалги ҳаж мавсумига нисбатан жорий йилги квота сезиларли даражада ошгани, умумий зиёратчилар сони 12 минг нафарни ташкил этгани, ўз навбатида ушбу рақам мамнунлик билан бирга катта масъулият юклаганини билдирди. Шунингдек, раис юртимиз ҳожилари исломнинг бешинчи фарзини бажариш чоғида ҳукуматимизнинг кўмагини, беқиёс ғамхўрлигини ҳис қилиб турганлари, ҳаж амалларини бажариш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганини алоҳида қайд этди.

Ҳожилар ва уларнинг яқинлари, хусусан, ёш қори-қориялар томонидан хатми Қуръон қилиш жадал давом этаётгани, Каломи шариф хатмонасидан ҳосил бўлган савобларни Юрт раҳбари, Ватан ободлиги ва дин ривожига бахшида этаётганлари кишини хурсанд қилаётгани таъкидланди. Мана шундай хатми Қуръонларнинг якуни, ушбу йиғилишда мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда ушбу улуғ сафарнинг юқори савияда ташкил этилгани учун барча мутасаддиларнинг ҳақларига дуолар қилинди.

Муборак сафарда эришилган яхши натижаларнинг барчаси ўлкамизда инсонларни рози қилиш, қадри ва шаънини юксалтириш йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар мевасидир. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Поделиться