Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинлари дастури тасдиқланди
2022-07-08 | Спорт
Яна икки йилдан сўнг Франциянинг Париж шаҳрида ўтадиган Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури эълон қилинди.
Бу ҳақда insidethegames сайти хабар берди. Хабарда айтилишича, ўйинлар тизимидаги баҳслар 11 кун давом этади. Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 28 августга белгиланган бўлиб, шу куни мусобақалар ўтказилмайди. Спорт турлари бўйича асосий баҳсларга 29 августдан старт берилади. Ўйинлар дастуридан 22 та паралимпия спорт турлари жой олган бўлиб, илк мусобақаларни пара сузиш, пара таэквондо ва пара велосипед бўйича матонат соҳиблари бошлаб беришади.
Париж-2024 Паралимпиада дастурининг энг қизиқарли йўналиши енгил атлетика бўйича мусобақалар 30 август–7 сентябрь кунлари Франция пойтахтидаги “Стад де Франс» мажмуасида ўтказилса, пара сузиш 29 август–7 сентябрга белгиланган.
Ўйинларнинг тантанали ёпилиш маросими бўладиган 8 сентябрь куни пара марафон, пара баскетбол, каноэ каби спорт турларида ғолиблар аниқланади.
Паралимпия ўйинлари давомида матонатли ва иродали спортчилар 539 та медаллар жамланмаси учун курашади. Шундан 269 та медаллар жамланмаси ўйин спорт турларига тегишлилиги билан аҳамиятлидир.
Манба: ЎзА