Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманганда “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти ўтказилди

2022-07-05 | Жамият

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва унинг ижросида жамоатчилик мониторингини ташкил этиш ҳақида сўз борди. Бугунги кунда юртимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.

Тақдимотда унинг ишлаш механизми ва кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.
Жумладан, “davlatdasturi.uz” онлайн платформаси орқали Тараққиёт стратегияси ва давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имкони яратилгани, аҳоли дастурнинг ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдириши мумкинлиги билдирилди.

Давлат дастурининг ҳар бир банди ижро ҳолатини кўрсатиб ўтиш имконияти яратилганлиги тегишли давлат органларининг дастур ижроси бўйича масъулияти ва ҳисобдорлигини оширади.
Тадбирда Тараққиёт стратегиясида белгиланган еттита устувор йўналиш ва уни амалга оширишга қаратилган юзта мақсад ҳамда кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимоти ўтказилди.

Манба: ЎзА

Поделиться