Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг махсус вакили Ж. Чарлз билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди. Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатни минтақавий IT хабга айлантириш бўйича берилган топшириқлари ижросини та’минлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, IT Парк фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилиб, АКТ вазири Ш. Шерматов унда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида тушунтиришлар бериб ўтди.
Ўзбекистонда ёшлар орасида БПО ва КПО каби соҳаларга бўлган талаб ошиб бораётгани, уларни юқори маошли иш билан таъминлаш ҳамда ҳозирда ушбу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги