Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Коррупцияга қарши муросасиз кураш” мавзусида давра суҳбати

2022-07-13 | Жамият

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков раислигида “Коррупцияга қарши - муросасиз кураш” мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг департамент директорлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходими, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлари идораси масъул вакили иштирок этдилар. 
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари - Одилбек Исаков сўзга чиқиб Молия вазирлиги ҳамда вазирлик тизимларидаги ташкилотларнинг Коррупция ҳолатини танқидий муҳокама қилиб, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш лозимлигини билдириб ўтди. 
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жиноятга имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги келтирилган ҳолатлар юзасидан муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Молия вазирлиги тизимида Коррупция  ҳолатлари аксарият ҳолларда турли коррупсиявий схемалардан фойдаланган ҳолда буджет маблағларини талон-тарож қилиш билан боғлиқлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.
 
Молия вазирлиги тизим ходимларининг Одоб ахлоқ қоидаларига тўхталинди ҳамда коррупсиянинг диний жиҳатдан ҳам тақиқланган омил эканлигига эътибор қаратилди. Одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарувчи сабаблар ва шарт-шароитларини бартараф этиш, Молия вазирлиги тизими ходимларини юксак ҳуқуқий онг руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари асосида ўз иш фаолиятларини ташкиллаштириш, фуқароларнинг ва эркинликларига хурмат билан қарашга ё‘налтирилган. 
 
Йиғилиш якунида, Молия вазири ўринбосари томонидан Молия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат бўлимига Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда Коррупцияга  қарши курашиш ва коррупсиявий ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини янада кучайтириш ҳамда бу борада вазирлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилот раҳбарларининг шахсий маъсулятини оширишга қаратилган бир қатор топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться