Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди

2019-10-30 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япониянинг Mitsubishi Corporation, Marubeni Corporation ва Sumitomo Corporation компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар бўлиб ўтди.

Mitsubishi Corporation вак олатхонаси раҳбари Й.Сано билан суҳбат чоғида Ўзбекистонда электр энергетикаси, кимё ва газ-кимё саноати соҳаларида инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда япон холдингининг иштироки билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди. Томчилаб суғоришнинг амалдаги тизимини модернизация қилиш орқали ҳосилдорликни ошириш мақсадида аграр секторда компаниянинг илғор технологияларини жорий этиш ҳамда мева- сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича қўшимча қувватларни яратиш ҳозирда истиқболли йўналиш сифатида кўрилмоқда.

Навбатдаги учрашув Marubeni Corporation компаниясининг бошқарувчи директори, Энергетика бўлимининг амалиётлар бўйича бош директори А.Сагара билан бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқилаётган келишувлар ва лойиҳавий ташаббуслар мулоқот мавзуси бўлди. Улардан бири Республиканинг бешта Бухоро, Нукус, Урганч, Фарғона ва Қувасой (Фарғона вилояти) шаҳарларида электр энергияси ишлаб чиқарувчи технологияларни жорий этиш бўйича кўп фазали лойиҳадир. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда энергетикани ривожлантириш учун жуда муҳим ҳисобланади.

Бундан ташқари, биргаликда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, электротехника ва маиший жиҳозлар ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларга япон технологияларини жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Sumitomo Corporation компанияси ваколатхонасининг раҳбари Р.Каяшима билан давлат-хусусий шериклик асосида қуёш, шамол ва иссиқлик энергетикаси соҳасида қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларнинг ҳозирги ҳолати гаплашиб олинди. Тошкент вилоятида мультимодаль логистика комплекси қурилишининг дастлабки шартлари алоҳида кўриб чиқилди. Қулай географик жойлашуви инобатга олинса, ҳудуд темир йўл, автомобиль ва ҳаво йўллари учун йирик транспорт нуктаси бўлади ва япон компаниялари билан ҳам ўзаро савдо муносабатларида “жалб қилиш маркази” бўлиши мумкин.

Учрашувлар якуни бўйича томонлар шаклланилаётган келишувлар доирасида келгуси саъй-ҳаракатлар тартибини белгилаб олдилар ҳамда музокаралар жараёнининг боришини биргаликда тезлаштиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться