Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Р.Раҳмоний билан учрашув бўлиб ўтди

2019-11-04 | Иқтисодиёт

Жорий йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Р.Раҳмоний билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий хамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларининг муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказди.

Бугунги кунда, алоҳида устувор йўналишлар доирасида иқтисодий шерикликни янада кучайтириш учун мамлакатлар сезиларли салоҳиятга эга эканликлари таъкидлаб ўтилди.

Сони доимий равишда ўсиб бораётган эронлик инвесторларнинг  қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда: бугунги куннинг ўзида Ўзбекистонда эрон инвестициялари иштирокидаги 244 та корхона фаолият юритмоқда, шулардан 115 таси – 100 фоиз эрон инвестициялари иштирокида ташкил этилган. 

Учрашув якуни билан икки мамлакат вазирликлари ўртасида шу жумладан, инвестициялар, транспорт ва савдо соҳаларидаги ўзаро манфаатли масалаларни чуқур ишлаш орқали яқиндан  ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижалари жорий йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 13-чи йиғилишида муҳокама қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться