Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Швециянинг фавқулодда ва мухтор элчиси И.Терсман билан учрашув бўлиб ўтди
2019-10-29 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Швециянинг фавқулодда ва мухтор элчиси И.Терсман билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида 24-25 октябрь кунлари Нукусда бўлиб ўтган “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” номли юқори даражадаги халқаро конференция натижалари муҳокама этилди.
Шунингдек, Оролбўйи ҳудудининг ҳозирги ҳолати, жумладан, мавжуд экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда Мўйноқ шаҳри ва БМТ инсон хавфсизлиги бўйича кўп шерикли траст фондининг салоҳияти таҳлил қилинди.
Учрашув чоғида томонлар Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳқамлашнинг устивор вазифалари ҳақида бир фикрга келдилар. Шу муносабат билан ҳудуд аҳолиси учун кўп тармоқли шифохона қурилиши бўйича лойиҳани амалга оширишнинг боришига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, ишбилармон доиралар вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари, швециялик бизнесменларнинг Тошкентдаги халқаро инвестиция форумида иштироки масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги