Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

2019-11-05 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 4 ноябр куни Инвестициялар ва Ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси жойларда Қорақалпоғистон Республикасининг инвестиция ва экспорт кўрсаткичларини муҳокама қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва шаҳарлар, ҳудудий хизматлар раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 10 ойи давомида инвестициялар ва ташқи савдонинг прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, шунингдек, шаҳар ва туманлар нуқтаи назаридан жорий йил учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва экспорт прогнозларининг бажарилишини таъминлаш бўйича устувор чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Учрашув олдидан минтақадаги тадбиркорлар билан яқин иш олиб борилди: 4 кун давомида комиссия аъзолари томонидан жойлардаги ҳар бир инвестиция лойиҳалари ва ҳар бир корхонанинг экспорт фаолияти таҳлил қилинди.

Ҳар бир туман ва шаҳарнинг масъул раҳбарлари, шунингдек Вазирликнинг бириктирилган ходимлари вилоятдаги ишларнинг натижалари ва илгари аниқланган муаммолар бўйича тадбиркорлар ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек танланган ҳудудларда қўшимча инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича келгусидаги ҳаракат дастурлари тўғрисида ҳисобот бердилар.

Муҳокама давомида эълон қилинган кўрсаткичларга эришишга тўсқинлик қиладиган мавжуд тўсиқлар масаласи кўтарилди ва кўриб чиқилди, жамоавий муҳокамалар йўли билан уларни ҳал қилишнинг вариантлари ва механизмлари ишлаб чиқилди.

Комиссия раҳбарияти томонидан юзага келаётган муаммолар ва чақириқларга тезкор жавоб бериш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятида самарали ёрдам кўрсатиш учун тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри ва доимий алоқаларни ўрнатиш устуворлиги таъкидланди.

Комиссия ишининг стратегик мақсади инвесторлар ва экспорт қилувчилар билан ўзаро муносабатнинг самарали тизимини яратишдир, бу эса уларнинг фаолиятини ҳозирги тартибда рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга имкон беради.

Муҳокама якунлари бўйича масъул раҳбарлар ва ходимлар белгиланган кўрсаткичларни сўзсиз бажариш мақсадида тадбиркорлар билан келгусида ишлаш бўйича кўрсатмалар олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться