Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2019 йилда соҳани ривожлантиришга доир амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди

11.01.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

10 январь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилги режаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.   

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида тармоқ вазирлик ва идоралари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

11.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир С. Умурзаков бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Президент Тошкент шаҳридаги янги Халқ қабулхонасини кўздан кечирди

11.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида бўлди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гурухи Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

07.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гурухи вазир С.Умурзаков бошчилигида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, у ерда жорий йилги фаолиятнинг истиқболлари ва режалари муҳокама қилинди.

Вазирликнинг тизимли ишини бошқа вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

07.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 6 январь куни Урганч шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигида вазирликнинг 2020 йил давомида тизимли ишини бошқа вазирликлар, тармоқ идоралари ва маҳаллий ҳокимиятлар билан мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги: 2019

06.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг 18 та элчихонаси Наманган вилоятига бириктирилди. Айни пайтда ҳокимият билан яқин ҳамкорликда умумий қиймати 1,67 миллиард долларга тенг 200 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жорий йилда 300 миллион доллар ўзлаштирилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков Umid Reunion 2.020 конференциясида иштирок этди

04.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 3 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан ташкил этилган "Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари" мавзусидаги "Умид" жамғармаси битирувчиларининг Биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди

28.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

«Навоийазот» акциядорлик жамиятида 28 декабрь куни Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.

Президент янги корхоналарнинг иқтисодий самарадорлиги ва экологик тозалигига алоҳида эътибор қаратди

28.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилишини бориб кўрди. 

Жаҳон банки илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун 50 млн. АҚШ доллари ажратиши маълум қилинди

24.12.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

24 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда инновацион ғояларни ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида брифинг ўтказилди. Брифингда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вазирнинг халқаро маслаҳатчиси Ербол Сулейменов ҳамда бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бобохонов йиғилганларга мавзу юзасидан маълумотлар тақдим этдилар, тадбир иштирокчиларининг кўплаб саволларига жавоб бердилар.

Британиянинг SupplyFinder консалтинг компанияси бошқарув раиси билан учрашув бўлиб ўтди

24.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 23 декабрь куни инвестиция ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков британиянинг SupplyFinder консалтинг компанияси бошқарув раиси, Лорд Уэверли ва Буюк Британия парламенти лордлар палатаси мустақил аъзоси, Джон Десмонд Форбс Андерсон билан учрашув ўтказди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари билан учрашди

23.12.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов Туркияда бўлиб ўтаётган I Халқаро туризм инвестицион форуми доирасида қатор учрашувларни ўтказиб, улардан бири Туркиянинг маданият ва туризм вазири ўринбосари Нодир Алпаслан билан бўлди.

Стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот имзоланди

20.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Японияда Нагоя шаҳри мэри Т.Кавамура билан учрашув бўлиб ўтди

17.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида Японияда сафарда бўлган инвестициялар ва ташқи савдо вазири жорий йил 17 декабрь куни Нагояга ташриф буюриб, Нагоя шаҳри мэри Т.Кавамура билан учрашди. Ўзбекистон делегацияси таркибида учрашувда Тошкент шаҳри ҳокими Ж.Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди.

Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми форуми бўлиб ўтди

16.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

16 декабрь куни Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми форуми ўтказилиб, унда Ўзбекистон томонидан вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари, Япония томонидан эса ишбилармон доиралар вакиллари – йирик холдинглар, молиявий ташкилотлар ва кўп тармоқли саноат корпорациялари раҳбарлари иштирок этдилар.

Трансформация: давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими қай даражада ўзгарди?

12.12.2019ТехнологияларМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Мисол учун, ҳар куни фуқаролар боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш, уни болалар боғчасига, кейинчалик эса кейин мактабга жойлаштириш, СТИР олиш, қарздорлик мавжудлиги ёки судланмаганлик ҳақида маълумот, бизнес очиш ва уни ривожлантириш учун турли лицензиялар олиш заруриятига дуч келмоқдалар.

Тошкент шаҳри бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг белгиланган прогноз кўрсаткичларини 11 ойлик якунлари бўйича ижро ҳолати муҳокама қилинди

10.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигида Тошкент шаҳри бўйича  инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг белгиланган прогноз кўрсаткичларининг 11 ойлик якунлари муҳокамаси ўтказилди ҳамда  2020 йил ва 2020-2022 йиллар учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни амалга ошириш прогнозлари ишланди.

Вазирлик фаолиятининг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

09.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизими бўйича унинг фаолиятининг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

ХХР ҳудудида Ўзбекистон юридик фирмаларининг филиалларини очиш имконияти муҳокама қилинди

06.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов Хитойнинг “Duan & Duan” юридик фирмаси вакиллари билан учрашди. Йиғилишда Тошкент давлат юридик университети проректори И.Рустамбеков ҳам иштирок этди.