Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлари ўртасида икки томонлама музокаралар

2019-11-01 | ШҲТ

Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцяннинг давлатимизга расмий ташрифи доирасида 1 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасидаги яқин, очиқ ва дўстона муносабатлар давлатларимизнинг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.
 
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида иқтисодиёт, савдо, саноат, таълим, маданият, қишлоқ хўжалиги каби қатор соҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари фаол ривожланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиётига Хитойдан жалб этилган инвестициялар ва кредитлар ҳажми 9 миллиард доллардан ошган. Улар нефть, газ, кимё, энергетика, телекоммуникация, шунингдек, инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича қатор стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилмоқда.
 
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий шериги ҳисобланади. Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича ўзаро савдо айланмаси 33 фоизга ошиб, 5,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Икки томонлама савдони янада кенгайтириш ва 2020 йил якунлари бўйича унинг ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича умумий вазифалар белгиланган.
 
 
Икки томонлама мулоқотда олий даражадаги учрашувлар доирасида эришилган келишувлар ижросини ўз вақтида таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
 
Музокаралар доирасида Ўзбекистон томони хитойлик ҳамкорларни 2020 йилнинг 4-6 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф этди. Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг 2020 йилда мамлакатимизга амалга оширилиши режалаштирилаётган ташрифи доирасида Ўзбекистон – Хитой I ҳудудлараро форумини ўтказиш таклифи илгари сурилди.
 
Учрашув якунида савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация соҳалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, техник ҳамкорлик каби йўналишларда қатор ҳужжатлар имзоланди.
 
 
 
 
Малоҳат ҲУСАНОВА, Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться