Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Тайван товуқчилик қироли" Наманганда йирик товуқчилик комплекси қурилишини бошлайди

2019-11-07 | Иқтисодиёт

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 6 ноябрь куни Тайваннинг Kai Shing Trading Co. Ltd компанияси директорлар кенгаши раиси Тен Сюэкайни қабул қилди.

Шарқий Осиёда “Тайван товуқчилик қироли" сифатида кенг танилган Тен Сюэкай, Наманган вилоятида йирик паррандачилик комплекси қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу борада Kai Shing Trading Co. Ltd раҳбари бир неча бор Наманган вилоятига ташриф буюрди. Наманган вилоятида МЧЖ шаклидаги “Kai Shing Namangan" хорижий корхонаси рўйхатдан ўтказилди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Наманган вилоят ҳокимлиги билан “Kai Shing Namangan" хорижий корхонаси ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестицион келишув имзоланди.

Хайрулло Бозоров ва Тен Сюэкай томонидан имзоланган келишувга кўра, паррандачилик комплекси, иссиқхона, кушхона, ем ишлаб ишлаш чиқариш заводи, органик чиқиндиларни қайта ишлаш заводи каби бўлимлардан иборат ушбу йирик лойиҳа учун “Kai Shing Namangan" хорижий корхонасига вилоятда 550 гектар ер ажратилади. Инвестор ушбу лойиҳа учун 30 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан хорижий инвестиция киритади.

Ушбу корхонада очиқ осмон остида махсус зотли товуқларни этиштириш йўлга қўйилади. Етиштирилган товуқларнинг катта қисмини Хитойда машҳур “Император товуқ эссенцияси" ишлаб чиқаришга йўналтирилади ҳамда Чин юртига экспорт қилинади. Қолган қисми “Ҳалол" сертификати билан Араб давлатларига ҳамда ички бозорга сотилади.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться