Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм Хоразмда

2019-10-31 | Сиёсат

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.

Вилоят ҳокими элчини Хоразмнинг бой ва бетакрор тарихи, иқтисодий салоҳияти, ташқи савдо айланмаси, саноати, транспорт инфратузилмаси, туризм, қишлоқ хўжалиги, хорижий инвестиция, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалари билан таништирди. АҚШ компанияларининг электротехника, машинасозлик, фармацевтика ва кимёсаноат соҳаларидаги тажрибасини юқори баҳолаган ҳолда, ҳамкорларга ушбу йўналишлардаги лойиҳаларга инвестициялар киритиш ҳамда ҳар иккала давлат олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, АҚШнинг туризм бизнеси борасидаги тажрибаси ёрдамида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, Хоразмда Америкадаги меҳмонхоналар тармоқлари филиалларини ташкил этиш таклифини билдирди.

– Хоразм вилоятига биринчи бор келишим, - деди АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм. –Воҳанинг ўзига хос маданияти, анъаналари ва бой тарихи ҳақида кўп эшитганман. Бу замин Беруний, Хоразмий каби буюк мутафаккир олимларни бергани ҳақида хабарим бор. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланиши икки томон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Барча соҳаларда, хусусан, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни АҚШ қўллаб-қувватлайди ва мазкур йўналишда ўқитувчилар малакасини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштиришда кўмак беришга тайёр.

Учрашувдан сўнг элчи Урганч шаҳридаги “Охун бобо” масжиди ҳамда очиқ осмон остидаги музей – Хиванинг тарихий ёдгорликларини зиёрат қилди.

 

Шоназар ҚОРИЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться