Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда ИЭС қурилишининг биринчи босқичини бошлади

17.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

«ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси қуриш инвестиция дастури доирасида Ўзбекистондаги амалий ишларнинг биринчи босқичини амалга оширишга киришди.

Мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш бўйича вазифалар белгиланди

14.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Москва шаҳрида «Invest in Rising Uzbekistan» бизнес-семинари бўлиб ўтди

14.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Москвада Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) билан ҳамкорликда япон компанияларини Ўзбекистон Республикасининг инвестиция имкониятлари билан таништириш мақсадида бизнес-семинар ташкил қилинди.

Туркиянинг ишбилармон доиралари билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

14.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12 февраль куни вазирликлар, тармоқ идоралари ва миллий холдинг компанияларнинг раҳбарларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Туркия Республикасига икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрди.

“Uzenergoengineering – Assystem” Ўзбекистон – Франция қўшма корхонасининг тақдимоти бўлиб ўтди

13.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

2020 йил 11 февраль куни Пойтахтимизнинг “Wyndham” меҳмонхонасида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда барча турдаги электр тармоқлари ва энергия объектларини лойиҳалаштирадиган “Uzenergoengineering – Assystem” Ўзбекистон – Франция қўшма корхонасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

19-20 февраль кунлари Тошкентда I Халқаро авиация форуми бўлиб ўтади

13.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum» биринчи халқаро форумига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Бошқирдистон Республикаси делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида 1.8 млн. АҚШ долларлик шартнома имзоланди

12.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари бошқарув тизимини шакллантириш, кластерларни яратиш ва ривожлантириш тажрибасини ўрнатиш мақсадида Бошқирдистон Республикаси Савдо ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Давлат Қўмитаси раиси Алексей Гусев бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув

11.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ҳовсеп Восканян билан учрашди.

ССП раиси Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

11.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

11 февраль куни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромовнинг ва Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Х.Восканян билан учрашув бўлиб ўтди.

Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси вакиллари билан учрашув

11.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазирлигида жорий йилнинг 7 февраль куни ACWA Power (Саудия Арабистони) компанияси Бошқарув раиси Муҳаммад Абунаян бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форуми тўғрисида

10.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 5-6 март кунлари Ўзбекистонда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Амит Лохиа: “Фарғонага инвестиция киритиш – истиқболли”

10.02.2020ИқтисодиётМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Маълумки, Сингапурнинг “INDORAMA Corporation” компанияси кейинги йилларда вилоятимизда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини юритиб келмоқда. Бу борада компания томонидан Қўқон шаҳрида тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича бир неча истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Айни жараёнда ўзаро ишончли ҳамкорлик кўлами замонавий мезонлар асосида ривожланмоқда.

Малайзия билан инвeстициявий ҳамкорлик фаоллашмоқда

10.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Х.Ассан, шунингдек, Малайзиянинг Serba Dinamik Group Berhad компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ҳам иштирок этди.

Инвeстициялар ва ташқи савдо вазирлигида Саудия Арабистон инвeсторлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

10.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 7 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков АCWА Power компанияси Бошқаруви раиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абу Наян бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Туркия, Венгрия, Украина, Уммон ва Грузия билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бориши кўриб чиқилди

07.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 6 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир С.Умурзаков бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси, Венгрия, Украина, Уммон Султонлиги ва Грузия Республикаси билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланган видеоконференция шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.