Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Норвегия Қироллигининг делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2019-11-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Норвегия Қироллигининг Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби А.Халворсен бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, унда шунингдек, Норвегия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ж. Бьерней ҳам иштирок этди.

Учрашув чоғида мавжуд фойдаланилмаган имкониятларни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат ўртасидаги сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу нуқтаи назардан, томонлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, енгил саноат, энергетика ва ахборот технологиялари соҳасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, Норвегияга Ўзбекистон мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш бўйича ҳамкорликнинг аниқ схемаларини кўриб чиқдилар.

Норвегия томони Ўзбекистон ҳукуматининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнини фаоллаштириш орқали Ўзбекистон ҳукуматининг жаҳон савдо тизимига кириш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Норвегия ишбилармон доираларининг 2020 йилда Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Норвегия томони БМТ шафеълигида Орол денгизи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст фонди фаолиятини молиялаштириш доирасида қўшимча маблағ ажратишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида келгуси йилнинг баҳорида норвегиялик мутахассисларни турли соҳаларда, хусусан соғлиқни сақлаш соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонга юбориш тўғрисида келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться