Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми форуми бўлиб ўтди

2019-12-16 | Иқтисодиёт

16 декабрь куни Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми форуми ўтказилиб, унда Ўзбекистон томонидан вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари, Япония томонидан эса ишбилармон доиралар вакиллари – йирик холдинглар, молиявий ташкилотлар ва кўп тармоқли саноат корпорациялари раҳбарлари иштирок этдилар.

Шунингдек, форумда Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Т.Асо, Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO), Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги, Япония Бизнес Федерацияси (KEYDANREN)  раҳбарлари ҳам қатнашдилар. Умуман олганда, мазкур тадбирда Япониянинг 500 дан ортиқ компаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. 

Ўзбекистон делегацияси раҳбари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков тадбирни очиш маросимида, Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги муносабатлар тизимли, кўп қиррали тус олганини таъкидлаб, Япония инвестиция ва савдо-иқтисодий соҳаларда республиканинг стратегик шерикларидан бири эканини қайд этди. Шунингдек, у эришилган икки томонама келишувларни тўлақонли ва ўз вақтида амалга оширишга изчил ёндашув билан бир қаторда, Ўзбекистонда хорижий капитал учун яратилган қулай шароитлар – ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилиши таъкидлаб ўтди.

Форум дастури ўз ичига Ялпи мажлис ҳамда иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари – нефт-газ ва нефт-кимё тармоқлари, автомобилсозлик, машинасозлик ва электротехника, озиқ-овқат, тўқимачилик ва ипак саноати, чарм кийим-кечак ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, инфратузилма қурилиши ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш салоҳиятини ёритишга бағишланган қатор секцион сессияларини қамраб олди. Форум иштирокчилари Ўзбекистонда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини олиб бориш учун муайян секторда яратилган шарт-шароитлар билан батафсил танишиш, ҳамкорликнинг ўзаро манфаатлари ва истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда келгусида биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида, аниқ лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш имконига эга бўлдилар.

Форум якунида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш борасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, идоралараро даражада Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигининг Савдо сиёсати бюроси ўртасида иқтисодий ва саноат ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. Шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Япония иқтисодиёт ва энергетика институти ўртасида ўзаро муносабатлар йўлга қўйилади – Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури ва Ўзбекистон тараққиётининг бош режаси биргаликда ишлаб чиқилади.

Навоий вилоятида Япония нефт, газ ва металлар миллий корпорацияси (JOGMEC) иштирокида геологик изланишлар олиб борилади, Япония тиббий ускуналар соҳасида ташқи техник ёрдам кўрсатиш ташкилоти (ОМЕТА) эса Тошкентда Япония-Ўзбекистон тиббиёт ахборот марказини ташкил этишни режа қилмоқда. Япониянинг Isuzu Motors ва Itochu Corporation компанияларининг "Ўзавтосаноат" АЖ билан ҳамкорлиги орқали автомобилсозлик соҳасига йирик инвестициялар жалб қилинади. Бундан ташқари, Ўзбекистон тижорат банклари MUFG Bank ва Sumitomo Mitsui Banking билан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича қатор ҳужжатларни имзоладилар.

Форумнинг Ялпи ва секцион йиғилишлари якуни билан энергетика, тоғ-кон саноати ва кимё тармоқлари, автомобильсозлик, енгил саноат, озиқ-овқат, фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва инфтратузилма қурилиши соҳаларида инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Умуман, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга ташрифи доирасида қиймати 6,5 млрд долларга тенг бўлган 48 та келишув ва шартномалар имзоланади. 

Бизнес-форум Ўзбекистон ва Япония ишбилармон доираларининг кенг кўламли йўналишлардаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини ёритиш учун самарали майдон бўлиб, янги инвестиция ташаббуслари ва савдо битимларини амалга ошириш орқали эришилган келишувларни мустаҳкамлаш ва шериклик кўламини кенгайтириш учун тегишли шароит яратиш имконини берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться