Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Британиянинг SupplyFinder консалтинг компанияси бошқарув раиси билан учрашув бўлиб ўтди

2019-12-24 | Иқтисодиёт

Жорий йил 23 декабрь куни инвестиция ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков британиянинг SupplyFinder консалтинг компанияси бошқарув раиси, Лорд Уэверли ва Буюк Британия парламенти лордлар палатаси мустақил аъзоси, Джон Десмонд Форбс Андерсон билан учрашув ўтказди.

Дж. Андерсон Ўзбекистон Республикаси парламентининг Қонунчилик палатасига сайловларда халқаро кузатувчилар сафига кирган. У сайлов жараёни тўғрисида ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, сайловларнинг халқаро стандартларга тўлиқ мувофиқлиги, мутлақ шаффофлиги, ҳаққонийлиги ҳамда  сайловчилар овоз бериш учун участкаларга тўсиқсиз кирганликларини таъкидлаб ўтиб, ўтказилган сайловлар Ўзбекистон парламентининг янги сайланган депутатлари ва Буюк Британия парламенти аъзолари ўртасида яқин ва самарали ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун бошланғич нуқта бўлишига умид билдирди.

Шунингдек, учрашувларда бугунги кунда мавжуд салоҳият тўлиқ сафарбар этилмаётган икки томонлама инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига тўҳталиб ўтилди. Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, молиявий-техник ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш учун имкониятларини ўрганиш мақсадида, икки мамлакат ишбилармонларини ўзаро яқинлаштириш зарурлиги ҳақида икки томоннинг позицияси бир бўлди.

Шу нуқтаи назардан, яқинда Лондонда бўлиб ўтган ва Британия бизнесининг ўзбек бозорига катта қизиқиши ва Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш учун катта истиқболлар мавжудлигини намоён қилган UzInvest Forum-2019 бизнес-форуми ҳақида сўз юритилди. Учрашув иштирокчиларининг ўзаро фикрига кўра, бундай тадбирларни ўтказишнинг тизимли ва аниқ мақсадли амалиёти ўзбек ва инглиз тадбиркорларига, қўшма лойиҳа ва ташаббуслар учун устувор йўналишларни белгилаган ҳолда, бизнес манфаатларининг кесишиш нуқталарини топиш имконини беради.

Шу муносабат билан, учрашув якунида инвестиция ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков Лорд Уэверлини 2020 йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган ва Ўзбекистоннинг жаҳон бизнес ҳамжамияти билан ўзаро муносабатларини ривожлантириш учун самарали майдонча бўлиб хизмат қиладиган Халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться