Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХХР ҳудудида Ўзбекистон юридик фирмаларининг филиалларини очиш имконияти муҳокама қилинди

2019-12-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов Хитойнинг “Duan & Duan” юридик фирмаси вакиллари билан учрашди. Йиғилишда Тошкент давлат юридик университети проректори И.Рустамбеков ҳам иштирок этди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ҳудудида тадбиркорлар ва икки мамлакат фуқароларига юридик хизмат кўрсатиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари, шунингдек,юридик кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Жумладан, “Duan & Duan” компанияси ҳамкори Каивэй Лэнг компания филиалининг Тошкентдаги самарали фаолиятини эътироф этиб, Ўзбекистон юридик фирмаларининг ХХР ҳудудида ўз филиалларини очишга чақирди ва бу борада амалий ёрдам кўрсатишни таклиф этди. Томонлар ХХР ҳудудида ўзбекистонлик ва хитойлик тадбиркорларга хизмат кўрсатиш учун юридик фирмалар ўртасида танлов эълон қилишга келишиб олдилар.

Хитой томони ТДЮУ вакиллари билан “Duan & Duan” компаниясининг Тошкентдаги офисида талабаларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш ҳамда Сиёсат ва ҳуқуқ Жануби-ғарбий университети билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда “Duan & Duan” компаниясида 200 дан ортиқ ҳамкорлар, 1,000 дан ортиқ амалиёт юристлари ва адвокатлар фаолият юритади. АҚШ, Камбоджа, Япония, Испания ва Ўзбекистонда компания филиаллари мавжуд. Компанияининг Тошкент офиси 2018 йилда очилган. Бу “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида “Duan & Duan” компаниясининг саъй-ҳаракатлари натижаси эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться