Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари билан учрашди

2019-12-23 | Туризм

Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов Туркияда бўлиб ўтаётган I Халқаро туризм инвестицион форуми доирасида қатор учрашувларни ўтказиб, улардан бири Туркиянинг маданият ва туризм вазири ўринбосари Нодир Алпаслан билан бўлди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда туризм соҳасига миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида эътибор қаратилаётгани, мамлакатда “Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлиги, туризмнинг янги турлари жорий этилаётгани ва туристик бизнес вакилларига қатор имтиёзлар берилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида TÜRSAB (Türkiye Seyahat Acentaları Birliği – Туркия саёҳат агентликлари бирлашмаси) бош котиби Малике Эртекин, Туркия мустақил архитекторлар уюшмаси, Туркия туризмчилар ассоциацияси ва қатор ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашув ўтказилиб, ўзаро фикр алмашилди. Учрашув якунига кўра, апрель ойида Туркиянинг етакчи туроператорлари ва TÜRSAB бирлиги бошқаруви делегацияси учун Ўзбекистонга инфо-тур ташкил этишга келишиб олинди.

Тадбирлар мамлакатлар ўртасида туризм йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестициялар жалб қилиш мақсадида ташкил этилди

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида Туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Туркиянинг “Pegasus Airlines” авиакомпанияси билан тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда туризм салоҳиятини онлайн (интернет, ижтимоий тармоқлар, сайт, дастурлар, телевидение ва б.), кино, машҳур инсонлар ва бошқа усуллар орқали тарғиб қилишга катта аҳамият берилиши ҳамда бу хорижий сайёҳларни жалб қилишнинг энг оммабоп усули эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Туркиянинг “ТRТ AVAZ” телеканалининг Бош директори Седат Сагир Кая билан учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашув доирасида Ўзбекистонда ҳужжатли фильмлар ва зиёрат туризми мавзусида кўрсатувлар тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться