Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирликнинг тизимли ишини бошқа вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

2020-01-07 | Иқтисодиёт

Жорий йил 6 январь куни Урганч шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигида вазирликнинг 2020 йил давомида тизимли ишини бошқа вазирликлар, тармоқ идоралари ва маҳаллий ҳокимиятлар билан мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 

 Йиғилишда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

Аввало, вазирлик раҳбарияти томонидан инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспорт қилувчилар билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш янги концепциясининг – тизимлилик, изчиллик, холислик, аниқ натижаларга йўналтириш ҳамда  идоралараро ва вазирлик фаолиятини яқиндан мувофиқлаштириш каби асосий тамойиллари белгилаб берилди. Ушбу тамойилларга амал қилиш ишдаги мавжуд камчиликларни бартараф қилиб, самарадорлигини ошириш ва тадбиркорларни реал кўллаб-қувватлаш имконини беради.

Инвестиция лойиҳалари ва ташқи савдо фаолиятининг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш учун тегишли давлат идоралари, тармоқ уюшмалари ва бирлашмалари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан мустаҳкам ҳамкорлик механизмларини яратиш ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчилари билан ишлашда ўзаро барқарор ҳамкорлик тизимини яратиш алоҳида аҳамиятга эга. Алоқадор давлат тузилмаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш иш самарадорлигини сезиларли даражада яхшилаб, кам вақт ва куч сарфлаган ҳолда қўйилган вазифаларни бажарилишини таъминлайди.

Ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирлар: инвестицияларни жалб қилишнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарнинг иқтисодий имкониятларини чуқур ўрганиш, ҳар бир амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси ва экспорт шартномаси бўйича тармоқ идоралари ва маҳаллий ҳокимият вакилларининг солидар жавобгарлигини жорий этиш, ҳудудларда экспорт штаблари фаолиятини кучайтириш, инвестициялар ва ташқи савдо кўрсаткичларининг бажарилиши устидан барқарор мониторинг тизимини шакллантириш ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилишда вазирликнинг вилоят, туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарларининг фикрлари тингланди, улар ўтган йилдаги ўз тажрибалари билан бўлишиб, тадбиркорлар, идоралар ва банк муассасалари билан олиб борилган ишлар давомида юзага  келган тизимли муаммолар ҳақида гапириб бердилар ва уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар билдирдилар.

Бундан ташқари, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишининг жорий аҳволи билан бевосита танишиш мақсадида, Вазирлик раҳбарияти бугунги кунда қурилиш ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш ҳолатида бўлган қатор саноат объектларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилди – лойиҳаларни зудлик билан амалга оширилишини тугатиш учун тадбиркорларга кўмак кўрсатиш борасида тегишли идораларга топшириқлар берилди.

Вилоятга амалга оширилган  ташриф якунида вазирликнинг янги концепциясини имплементация қилиш бўйича амалий ҳаракатлар дастури тузилди. Масъул раҳбарлар ва ходимларга аниқ муддатлар  кўрсатилган ҳолда режалаштирилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича манзилли топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться