Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳри бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг белгиланган прогноз кўрсаткичларини 11 ойлик якунлари бўйича ижро ҳолати муҳокама қилинди

2019-12-10 | Иқтисодиёт

Жорий йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигида Тошкент шаҳри бўйича  инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг белгиланган прогноз кўрсаткичларининг 11 ойлик якунлари муҳокамаси ўтказилди ҳамда  2020 йил ва 2020-2022 йиллар учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни амалга ошириш прогнозлари ишланди.

Мазкур масалалар алоҳида равишда вазирликлар, идоралар, соҳавий давлат идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан биргаликда иқтисодиётнинг ҳар бир тармоқ ва сектори кесимида кўриб чиқилди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари С.Саидкаримов, Республика комиссияси аъзолари, тармоқ вазирлик ва идоралари раҳбарлари, Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари ҳамда туманларга бириктирилган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг марказий аппарати ходимлари иштирок этдилар.

Тегишли тармоқларда янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этишни, тармоқлараро ва тармоқ ичидаги қиймат занжирларини яратишни, экспорт салоҳиятини оширишни ва янги иш ўринларни яратишни ҳар томонлама рағбатлантиришга устувор аҳамият берган ҳолда, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда тармоқ вазирликлари, идоралари ва саноат бирлашмалари фаолиятини активлаштириш заруриятига алоҳида эътибор қаратилди. 

Шу нуқтаи назардан, Комиссия раҳбарияти томонидан илғор ишлаб чиқариш тажрибалари ва инновацион технологияларни ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришда замонавий сифат стандартларини жорий қилиш мақсадида, хорижий шериклар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш тавсия этилди.

Шунингдек, 2019 йил учун белгиланган прогнозларни сўзсиз бажариш мақсадида, қўшимча инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт келишувларга эришиш учун янги имкониятларни излаш бўйича тезкор ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятининг 2020 йил ва 2020-2022 йилларга мўлжалланган дастлабки прогнозларни ўрганилиши – тақдим этилган маълумотларни Тошкент шаҳридаги тадбиркорларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятига яқинлаштириш учун қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш заруриятини кўрсатди.

Муҳокама якуни билан тармоқ вазирликлари, идоралари ва Тошкент шаҳри туманларининг маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига 2019 йилда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт прогнозларини бажарилишини таъминлаш ҳамда келгуси йил ва уч йиллик истиқболга мўлжалланган прогнозларни шакллантирилишини тезкор якунлаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться