Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида тармоқ вазирлик ва идоралари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
2020-01-11 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 11 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир С. Умурзаков бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда тармоқ вазирлик ва идоралари, қўмиталар, агентликлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар уюшмалари ва хўжалик бирлашмалари, миллий холдинг компаниялар ҳамда тижорат банкларлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашув давомида, инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашда тармоқидоралари ва маҳаллий ҳокимлик органларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиришга, инвестиция ва экспорт бўйича прогноз кўрсаткичларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган тадбиркорлар билан ишлашнинг янги тизими тақдим этилди ва батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, иштирокчилар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ишчи гуруҳининг ҳудудларга ташрифлари натижалари билан танишдилар - бевосита ўз жойларида ишлайдиган ва ўз фаолиятларида тизимли муаммоларга дуч келаётган раҳбарлар ва ходимларнинг таклифлари эшитилди. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш тегишли давлат тузилмалари ва идораларининг келгусидаги фаолиятида устувор вазифа деб белгиланди.
Йиғилишда иштирокчиларга инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш ҳамда ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришбўйича устувор вазифалар қўйилди, булар: 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тармоқ-жадвалларни ишлаб чиқиш, ҳудудлар билан биргаликда аниқ сармоявий таклифларга мос инвесторларни жалб қилиш учун янги имкониятларни излаш, эркин иқтисодий зоналар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш, аҳолининг тадбиркорлик фаолияти учун кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини аниқлашдир.
Учрашув якунида масъул раҳбарларга белгиланган вазифалар доирасида қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан яқин ҳамкорлик механизмларини яратиш топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги