Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазирлик фаолиятининг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
2019-12-09 | Иқтисодиёт
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизими бўйича унинг фаолиятининг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш вазир С. Умурзаков бошчилигида Термиз шаҳридаги студия орқали ўтказилди.
Йиғилишда вазир ўринбосарлари, Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, инвестиция ва экспорт фаолиятини мониторинг қилиш масалалари учун масъул бўлган республика ҳудудларига бириктирилган ишчи гуруҳлар аъзолари иштирок этдилар.
Мажлис кун тартибининг асосий масалалари – 2019 йилда ҳудудлар ва тармоқлар кесимида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда мазкур йўналишда қатор мавжуд масалаларни ечиш имконини берувчи бирламчи чора-тадбирлар бўлди, жумаладан: инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчилар билан ишларни жойларга чиққан ҳолда фаоллаштириш, эришилган экспорт келишувлари бўйича товарларни жўнатилишини кунлик мониторингини олиб бориш, даҳлдор вазирликлар ва идоралар билан яқин ўзаро муносабатларни ўрнатиш, хорижий инвестициялар ва экспортни жалб қилиш суръатларини ошириш учун янги имконият ва ресурсларни топиш.
Шунингдек, инвестиция ва экспорт фаолиятининг 2020 йилги прогнозларини шакллантириш бўйича ишларнинг ҳолати кўриб чиқилди - масъул раҳбарларга ҳудудлар ва тармоқларда инвестиция ва ташқи савдо салоҳиятининг ҳақиқий ҳолатини акс эттириш мақсадида, прогнозда ҳисобга олинган кўрсаткичларни чуқур ўрганиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, Вазирлик раҳбарияти ушбу жараёнда мавжуд хом ашё ва меҳнат ресурсларидан максимал даражада фойдаланишни асосий йўналиш сифатида белгилади.
Шунга ўхшаш мезонлар 2020-2022 йиллар учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш ва экспортнинг оптимал прогнозларини ишлаб чиқишда қўлланилади.
Вазирлик раҳбарияти томонидан – қўшимча капитал қўйилмалар ва замонавий технологияларни жалб қилиш орқали янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ва мавжудларини кенгайтириш учун табдиркорларнинг мавжуд имкониятларини объектив таҳлил қилиш ҳамда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини кутилаётган кўрсаткичлари тўғри ҳисоблаш учун янги истиқболли бозорларга чиқиш зарурияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Республика ҳудудларига юборилган ишчи гуруҳлар ишини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш, ижро интизомини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ва Вазирликнинг жорий фаолиятига оид бошқа масалалар алоҳида муҳокама қилинди.
Мажлис якунида барча масъул раҳбар ва ходимларга қўйилган мақсад ва вазифаларни сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни тадбиқ этиш борасида аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги