Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди

2020-09-09 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Навоий вилоятининг саноат корхоналарини ва инвестициявий лойиҳаларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди.

2-7 сентябрь кунлари жойларга чиққан ҳолда Комиссия аъзолари томонидан вилоятда олиб борилган ишлар давомида 3083 та саноат корхонасининг фаолияти ўрганилди ва натижада 460 та корхона ҳозирги вақтда фойдаланишга топширилмаганлиги, фаолиятини тўхтатганлиги ёки вақтинча тўхтатиб қўйганлиги ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ёки бюджетга солиқ тушумларини камайтирганлиги аниқланди. Тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан олиб борилган манзилли ишлар натижасида ер участкаларини ажратиш, айланма маблағларни тўлдириш ва технологик ускуналар сотиб олиш учун кредит ресурсларини олиш, муҳандислик коммунал тармоқларга уланиш, зарур рухсатномалар ва лицензияларни, халқаро сертификатларни расмийлаштириш, олдиндан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтариш каби ҳамда хорижий мижозларнинг йўқлиги, дебитор қарзлар ва бошқа омиллар мавжудлиги аниқланди.

Тармоқ идора ва бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органларининг масъул раҳбарлари томонидан мазкур саноат корхоналари фаолиятини қайта тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди.

10,6 трлн сўмлик 699 та саноат лойиҳасини қамраб олувчи ҳудудий инвестиция дастури қайта кўриб чиқилди: ҳар бир лойиҳа ишлаб чиқариш қуввати, экспорт салоҳияти, рентабеллик, қоплаш муддати, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий самара бериш каби мезонларга мувофиқ баҳоланди.

Саноат корхоналари ўртасидаги кооперацион алоқаларни ривожлантириш йўналишида катта ишлар олиб борилди: вилоятнинг туман ва шаҳарлардаги хом ашё заҳираларининг салоҳияти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиш якунлари бўйича 21 та саноат секторларида илмий-ишлаб чиқариш кластерларини яратиш бўйича 34 та инвестиция лойиҳалари шакллантирилди. Кармана, Навбаҳор ва Хатирчи туманларида 5 та тўқимачилик-трикотаж кластерлари, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида, шунингдек, Нурота, Қизилтепа ва Кармана туманларида 9 та қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида кластерлар яратилади. Шу билан бирга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди, бунинг учун “Узстандарт” Агентлиги томонидан бир қатор синов лабораториялари яратилади ва ташкил этилаётган кластерларда фаолият кўрсатадиган сифат назорати бўйича мутахассислар учун ўқув курслари ташкил этилади.

Навоий вилояти импортининг таҳлили асосида ҳудудий маҳаллийлаштириш дастурига ички бозорда энг кўп талабга эга бўлган товар ва маҳсулотлар импортининг ўрнини босишга қаратилган қўшимча 34 та янги лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилди. Улар орасида - кимёвий моддалар, полимер материаллар, саноат дастгоҳлари ва қурилмалари, резинотехник буюмлар, махсус ускуналар учун бутловчи қисмлар, электр жиҳозлари ва бошқа маҳсулотлар бор. Янги лойиҳаларни ҳисобга олганда 2021 йил якуни бўйича маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ барча 39 та лойиҳанинг амалга оширилиши саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини 396,1 млрд сўмга ошириш ва 1200 тага яқин янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ҳудудида ҳозирги кунга қадар қиймати 206,7 млн долларлик 42 та лойиҳа амалга оширилди, бунинг ҳисобига 2,5 мингта янги иш ўринлари яратилди. 2020-2021 йилларда ушбу зона ҳудудида қарийб 5 мингта янги иш ўринлари яратиш билан умумий қиймати 487,4 млн долларлик 53 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, вилоятнинг 3 та кичик саноат зоналарида 2020 йил охирига қадар умумий қиймати 296 млрд сўм бўлган 27 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилди, бунинг ҳисобига 1,4 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Кичик саноат зоналарининг инвестиция жозибадорлигини таъминлаш ҳамда мавжуд ва янги ташкил этилаётган саноат корхоналарининг барқарор ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун жорий йил охирига қадар муҳандислик инфратузилмаси ва коммуникацияларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.

Ҳукумат комиссиясининг Навоий вилоятига ташрифи давомида ишлаб чиқилган амалий чоралар кўрилгани сабабли вилоятда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча захиралари аниқланди. Шу билан бирга, пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсири омилига қарамай, жорий йилнинг охирига қадар вилоят саноатининг ўсиши 106 фоизни, экспорт ҳажми эса 145,4 млн долларни ташкил этади. Саноат корхоналарининг фаолияти тикланиши натижасида вилоятда 7,5 мингта иш ўринлари, инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида эса 15,7 минг иш ўринлари яратилади. Вилоят саноат корхоналарининг давлат бюджетига тушумларининг ҳажми 961,8 млрд сўм миқдорида бўлиши таъминланади, бу прогнознинг 111,1 фоизини ташкил этади.

Ишлаб чиқилган амалий чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиш Бош прокуратура томонидан олиб борилади. Ҳар ойда амалга оширилаётган ишларнинг бориши Ҳукумат комиссиясининг алоҳида йиғилишларида кўриб чиқилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться