Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан музокаралар ўтказилди

2021-02-09 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ билан телеконференцалоқа орқали музокаралар ўтказди. 

Унда инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг шу йил январь ойида Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида савдо, туризм, энергетика ва кимё саноати соҳаларида қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи бир қатор устувор йўналишларда келгусидаги самарали ҳамкорлик учун замин яратиб, икки томонлама иқтисодий шерикликнинг ривожланишига сезиларли туртки бергани қайд этилди.

Хорижий томон Бухорода ўтказилган Ўзбекистон – Саудия Арабистони бизнес-форуми ва Ўзбекистон – Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгаши йиғилиши якунлари бўйича “Sabic Corporation”, “Saudi Aramco”, “National Technology Group”, “Maaden”, “Sira”, “Jamjoom Pharma” ва бошқа Саудия Арабистони компанияларининг Ўзбекистонга инвестициялар киритишга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ошганлигини таъкидлади. Аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун яқин келажакда ишбилармон доираларнинг музокаралари ва ўзаро ташрифларини, шунингдек, икки мамлакатда қўшма бизнес-форумлар ва “B2B” ва “B2G” шаклида музокараларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида инвестиция шартномалари имзоланган Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси ва Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича яқин ҳамкорлик қилиш орқали энергетика соҳасида узоқ муддатли муносабатларни чуқурлаштиришга ҳар икки томон ҳам тайёр эканини билдирилди.

Музокарада энг устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг қўшма механизмларини яратиш билан боғлиқ амалий масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Улар қаторида Ўзбекистонда тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика тармоқларида саноат кластерларини яратиш бўйича истиқболли таклифларни кўриб чиқиш таклиф этилди.

Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига биргаликда тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди. Унинг доирасида Саудия Арабистонининг йирик саноат шаҳарларида Ўзбекистон – Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгаши йиғилиши ва Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятининг тармоқ тақдимотлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистонида ишлаб чиқарилган рақобатбардош маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтириш, икки мамлакат ишбилармонларининг Ўзбекистон ва Саудия Арабистонида ўтказиладиган кўргазма ҳамда ярмаркалардаги иштирокини фаоллаштириш ва Ўзбекистон-Саудия савдо уйларини ташкил этиш орқали ўзаро савдо ҳажмларини ошириш механизмлари ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида ҳамкорликнинг барча йўналишларига оид кўриб чиқилган масалалар юзасидан биргаликда иш олиб боришни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться