Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия бизнеси вакиллари Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига қизиқиш билдирмоқда
2021-03-23 | Иқтисодиёт
Меҳмонларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган хусусийлаштириш ва трансформация жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
SCHNEIDER GROUP компанияси Германиянинг ўрта ва кичик бизнес Федерал Ассоциациясининг расмий вакили сифатида жорий йил июнь ойида ушбу мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари учун қизиқарли бўлган соҳа ва давлат активлари бўйича “виртуал” тур ташкил этиш таклифини билдирди ва томонлар ушбу таклифларни қўллаб-қувватладилар.
Мулоқот сўнгида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги