Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент вилоятида Қирғизистон компанияси билан ҳамкорликда йирик чорвачилик мажмуаси барпо этилади
2021-03-11 | Иқтисодиёт
Айни дамда Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги яқин қўшничилик ва ўзаро ҳамдўстлик, бизнес ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга бағишланган биринчи ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Бизнес форумда Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов билан Бишкек шаҳридаги «Индастрил Корпорейшн» компанияси вакиллари ўртасида 2 та янги йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро келишувга эришилди. Унга кўра, Тошкент вилоятида умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг йирик чорвачилик мажмуаси бунёд этилади. Шунингдек, 1,5 миллион долларлик яна бир йирик лойиҳа асосида юқори даражадаги оловга чидамли ғишт маҳсулотлари ҳамда қувурлар ишлаб чиқариш корхонаси қурилади.
Шодиёр МУТАҲАРОВ
Манба: «Халқ сўзи»