Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро вилояти тадбиркорлари ва экспортчилари диққатига!

2021-03-31 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 1 апрель куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков иштирокида Бухоро вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот тадбиркорлар ва экспортчилар дуч келаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш ҳамда янги ташаббус ва таклифларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилмоқда. Унда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва ҳокимликлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Иштирок этиш учун Бухоро вилояти тадбиркорлари ва экспортчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят Штабида ташкил этилган call-марказининг 1055 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Тадбир соат 11:00да бошланади.

Манзил: Бухоро ш., Навоий шоҳ кўчаси 10 уй.

Ҳурматли тадбиркорлар! Жорий эпидемиологик вазият туфайли тадбир иштирокчиларининг сони чекланади. Тадбир давомида карантин талабларига риоя этишингизни сўраймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться