Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оққўрғон ва Қуйичирчиқ туманлари тадбиркорлари билан очиқ мулоқот

2021-03-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 27 март куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш учун Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Қуйичирчиқ туманларига йўл олди.

Ташрифдан кўзланган мақсад инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, тадбиркорлар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида улар билан самарали мулоқотни ташкил этишдан иборат.

Комиссия аъзолари корхоналарга бориб ўрганиш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан тўғридан-тўғри суҳбат қилиш орқали ушбу туманларнинг саноат салоҳиятини таҳлил қилиш, саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятларини аниқлаш бўйича иш олиб борди.

Шунингдек, жойларга чиққан ҳолда олиб борилган саъй-ҳаракатлар доирасида ушбу туманлар тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари тингланди ва таҳлил этилиб, натижалари бўйича вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди. Таҳлилларга кўра, кўп ҳолатларда тадбиркорлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари, бўш бино ва иншоотлар, айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ресурслари ҳамда рухсатнома ва лицензиялар олишда муаммоларга дуч келмоқда.

Тадбиркорлар мурожаатларини куну тун қабул қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича Республика штаби “колл-марказлар”ининг фаолиятини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекциясига Бош прокуратура билан биргаликда Оққўрғон ва Қуйичирчиқ туманлардаги тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг аниқланган муаммоли масалаларини сифатли ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш бўйича қаттиқ назорат ўрнатиш топширилди. Ушбу жараён, жумладан, интерфаол электрон коммуникация платформаларидан фойдаланиш орқали ҳам йўлга қўйилади.

Муҳокама якунида мутасадди раҳбарларга вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари орасидан ижрочиларни, шунингдек, аниқ муддатлар ва ҳал қилиш механизмларини кўрсатган ҳолда, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирларнинг батафсил режасини ишлаб чиқиш топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться