Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшларга оид давлат сиёсати масалалари муҳокама этилди

2019-06-28 | Сиёсат

“Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар: дастлабки натижалар, долзарб муаммолар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида конференция ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 21 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида парламент юқори палатаси олдига қўйган вазифалар мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда 2019 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия, Маданият, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ЮНЕСКО жамғармаси, халқ депутатлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда бошқа тузилмалар билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар: дастлабки натижалар, долзарб муаммолар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида конференция ўтказилди.

Унда Қўмита аъзолари, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, молия муассасалари, халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларга ўз интилиш ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, жамият ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшишлари учун барча имкониятлар   -  юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий устувор мақсадларидан биридир. Бунда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва амалий кўмаги асосида Ёшлар иттифоқи фаолиятига доир жами 40 та қонун ва қонуности ҳужжати қабул қилинди. Ёшлар масалалари билан боғлиқ 70 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ёшлар салоҳиятини эзгу мақсадларга йўналтириш, уларни конструктив ғоялар атрофида бирлаштириш бўйича ҳам аниқ чоралар амалга оширилмоқда. Хусусан, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва “Ёшлар клуби”тузилди.

Мамлакатимиз ёшларини қўллаб-қувватлаш, ҳар бир соҳадаги самарали фаолияти, ютуқлари ва иқтидорларини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириб бориш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти ҳамда “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил қилинган сана – 30 июнь мамлакатимизда “Ёшлар куни” сифатида белгиланди. Бу ўз навбатида тегишли давлат тузилмалари ва жамоатчилик эътиборини яна бир бор ёшлар билан боғлиқ масалаларга қаратишга, галдаги вазифаларни белгилаб олишга хизмат қилди.

Ёш тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш ва улар бандлигини таъминлаш – малакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг яна бир муҳим йўналишидир. Шу мақсадда  2018 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган. 2018 йил 1 июлдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури амалга оширилмоқда ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси ташкил этилди.

Бироқ, анжуманда қайд этилганидек, ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасидаги лойиҳалар тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни кучайтириш зарур.

Масъул давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ёшлар масалаларига доир янги ташаббусларни айнан ёшлар билан бевосита мулоқотлар асосида шакллантириш, бу борада ўзаро ҳамкорликни амалда самарали йўлга қўйишга эътиборни ошириш зарурлиги таъкидланди.

Конференция якунларига кўра, муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться